Тўғри автобусни танланг!
Биз Суданнинг Хартум шаҳри атрофидаги шаҳарларда деярли ҳамма жойга автобусда боришимиз мумкин. Асосий йўл чорраҳаларида автобуслар йўловчиларни туширади, ҳайдовчиларнинг ёрдамчилари эса автобусларининг йўналишлари номларини бақирадилар. Қаерга боришимиз қайси автобусга чиқишимизга боғлиқ.
«Қайси автобусга чиқишимиз» кенгроқ миқёсда ҳам муҳим фикрдир. Инсон ҳаётда кўплаб йўналишларни танлаши мумкин. Биз қилган танловлар келажакдаги ҳолатимизни белгилайди. Хотиним ва мен қўшнимиз билан чой ичганимизда, у тиббиёт доктори бўлишни хоҳлаётганини билдик. Унинг келажакдаги мақсади университетда ўқиш учун ҳозирги танловларини бошқарди.
Бу принцип руҳий ҳаётимизда ҳам тўғри: Қайси йўлдан боришимиз ва қаерга боришимиз «қайси автобусга чиқишимизга» боғлиқ бўлади. Кўп одамлар барча динлар бир хил деб ўйлашади ва уларга эргашган одамлар ҳаммаси бир жойга боради. Бу аниқ тўғри эмас!
Масалан, Ислом ва насронийликнинг Исо ҳақидаги қарашлари ўртасидаги оддий таққослаш ҳам катта фарқларни кўрсатади. Ислом Исони яхши нарсаларни ўргатган, лекин хочда ўлмаган ва таълимоти кейинчалик бекор қилинган пайғамбар деб билади. Насронийлик Исони Худодан бўлган Ўғил, Худонинг Ўзининг тўлиқ ваҳийси ва ишонганларнинг барчасининг Нажоткори деб билади. Ҳаёт тарзимиз ва абадий тақдиримиз қайси йўлни танлашимизга боғлиқ.
Шаҳримиздаги яхшиланган автобус бекатлари ҳар бир автобус қаерга олиб боришини кўрсатадиган белгилар таклиф қилади. Қайси автобусни танлаш сизга боғлиқ. Ҳаётдаги ва абадиятга бўлган саёҳатингиз тўғри «автобусни» танлаганингизда бошланади. Сизни жаннатга олиб боришига ишончингиз комил бўлган ягонасини танланг. Биз сизга қандай қилишни кўрсатишимиз мумкин! Исо айтди: «Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётман. Мен орқали бўлмаса, ҳеч ким Отага келмайди» (Юҳанно 14:6).






